Излаш
RUUZ

Жамият

Тунги рейд: Самарқандда енгил табиатли аёллар ушланди

"Тунги капалаклар" автотураргоҳлардаги автомашиналарда мижозлар билан яқин алоқада бўлган вақтларида ушланган.

7728views0replies
0

Иллюстрация

Самарқанд вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимларидан иборат гуруҳлар томонидан Оқдарё тумани ҳудудида жойлашган “Делнатали транс”, “Ақсойлар” ва “Тимур сервис” номли тир-паркларда тунги рейд тадбирлари ўтказилди.
Zarnews'нинг ИИБ матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беришича, ўтказилган рейд тадбирлари давомида, вилоятнинг шаҳар-туманларидан ҳамда бошқа вилоятлардан келган 22 нафар енгил табиатли аёллар чет эл фуқаролари, яъни автотураргоҳларда дам олиш мақсадида тўхтаган фуқаролар билан автомашина кабиналарида яқин алоқада бўлган вақтларида ушланган.
Ушланганлар Оқдарё тумани ИИБга олиб борилган ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси тартибида маъмурий баённомалар тузилди, деган вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ш.Норматова
Рейд давомида қўлга олинган аёллар доимий яшаш манзиллари бўйича ҳудудий ҳокимликларнинг хотин-қизлар қўмиталари ҳамда маҳалла фаоллари ва яқин қариндошлари ўртасида муҳокама қилиш учун жўнатилган.
Шунингдек, уларни тиббий кўрикдан ўтказиб, бандлигини таъминлаш чораларини кўришга кўрсатма берилган.
7728views0replies
0

Изоҳлар