Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

21 ёшли йигит қўшнисига ёрдам бераман деб одам ўлдириб қўйди

Фуқаро 44 ёшли кишини оёғи билан чалиб йиқитган, натижада эркак вафот этди.

2541views0replies
0

UzNews.uz

1 июль куни соат 01:30ларда Хоразм вилоятининг Боғот туманида қотиллик содир бўлди, дейилади ИИВнинг хабарида.
21 ёшли М.Р. қўшниси 41 ёшли Д.Р.нинг ёрдам сўраб бақирганини эшитиб, ҳодиса жойига борган. 44 ёшли Ш.М. югириб кетаётганлигини кўриб, унинг ортидан қувган ва оёғи билан чалиб йиқитган.
Ш.М. ерга йиқилиб тушганида эса М.Р. оёғи билан унинг бошига тепган. Натижада Ш.М. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.Р. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2541views0replies
0

Изоҳлар