Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Рулда ухлаб қолган ҳайдовчи Тошкентдаги йирик ЙТҲга сабаб бўлди

Юк машинаси ҳайдовчиси 6та автомобиль билан тўқнашув содир этди. ЙТҲ натижасида йўл четида кетаётган қиз жароҳат олган. Ҳайдовчилар орасида жабрланганлар йўқ.

1988views0replies
0

UzNews.uz

25 июнь куни соат 12:00да Чилонзор туманида юк машинаси ва 6та енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дейилади ИИББнинг хабарида.
«Howo» юк машинасининг 32 ёшли ҳайдовчиси Бунёдкор кўчасида ҳаракатланиб кетаётганида 6та енгил автомобиллар билан тўқнашиб кетган: «Матиз» (33 ёшли Э.Р.), «Кобальт» (26 ёшли А.Э.), «Ласетти» (61 ёшли А.А.), «Спарк» (35 ёшли Д.Т.), «Матиз» (29 ёшли Ш.А.), «Матиз» (23 ёшли Ш.А.). Ҳайдовчилар орасида жабрланганлар йўқ.
ЙТҲ натижасида йўл четида кетаётган 21 ёшли С.Т. жабрланган. У енгил тан жароҳатлари олиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
ЙТҲнинг дастлабки сабаби: юк машинасининг ҳайдовчиси руль қаршисида ухлаб қолган. Содир бўлган ЙТҲ тафсилотлари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
1988views0replies
0

Изоҳлар