Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Эркак мерос сабабли ўз укасининг аёли ва қизини ўлдирди

Укаси билан 97 млн сўмни бўлиша олмаган эркак, унинг аёли ва қизини пичоқлаб ўлдирди.

2057views0replies
0

UzNews.uz

24 июнь куни Наманган вилоятида меросни бўлиб олиш юзасидан ака-укаларнинг ўртасида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган жанжал содир бўлди, дейилади Бош прокуратура хабарида.
58 ёшли фуқаро А.А. мерос қолган уйни сотишдан тушган 97 млн сўмни укаси билан бўлиша олмаган.
А.А. укасининг уйида унинг оила аъзолари билан ўзаро жанжаллашиб, қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб келган пичоқ билан дастлаб укасининг 55 ёшли турмуш ўртоғи Г.М. ҳамда унинг қизлари 32 ёшли Х.А. ва 25 ёшли Г.А.ларнинг таналарининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган.
Олган тан жароҳатлари оқибатида Г.М. ва унинг қизи Х.А.лар ҳодиса жойида вафот этганлар, ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида Г.А.нинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани прокуратураси томонидан 24.06.2019 йилда А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «ж» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2057views0replies
0

Изоҳлар