Излаш
RUUZ

Жамият

"Унинг аҳволи оғир": Гулнора Каримованинг адвокати унинг аҳволи ҳақида маълумот берди

Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа маҳкуманинг аҳволи яхши эмаслигини маълум қилди.

2874views0replies
0

twitter.com/GregoireMangeat

Грегуар Манжа твиттерда Гулнора Каримовага тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани ва унинг аҳволи ёмон эканлиги ҳақида маълум қилди.
"Зангиотадан қайтяпман. Мижозимнинг аҳволи оғир. Қон босими баланд. Ҳеч қандай тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти", - деган адвокат.
У бу тарзда ушлаб туришни бас қилишни ҳамда Гулнора Каримова нега ва қачонгача ушлаб турилиши ҳақидаги барча саволларга жавоб беришларини сўраган.
Грегуар Манжа шунингдек, Зангиотага келганида Гулнора Каримова билан учрашувни икки соат кутишга мажбур бўлганини ёзган.
"Ўзбекистон учун шармандали бўлган бу ҳолат давом этиши мумкин эмас", - деган у твиттерда.
2874views0replies
0

Изоҳлар