Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда ноқонуний равишда дарахтларни кесган эркак қўлга олинди

Юнусобод туманида ўзбошимчалик билан дарахтларни кесган фуқаро жаримага тортилиши мумкин.

2746views0replies
0

Тошкент ҳокимияти

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Юнусобод тумани 12-мавзеда дарахтларнинг кесилаётгани ҳақидаги хабар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди, деб хабар бермоқда ҳокимият матбуот хизмати.
Аниқланишича, давлат рақами 01/ G 365 HA бўлган автотранспорт эгаси қонунбузарликни содир этиб, воқеа жойидан яширинган.
Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси қидирув бўлими томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида автотраспорт воситаси ушланган. Маълум бўлишича, ушбу қонунбузарлик З.Солиев томонидан содир этилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, фуқаро маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг162-моддасига мувофиқ ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жаримага тортилиши мумкин.
2746views0replies
0

Изоҳлар