Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

24 ёшли Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда яшин уриши натижасида вафот этди

Бахтсиз ҳодиса Ленинград вилоятида қурилаётган объектларнинг бирида содир бўлган.

2030views0replies
0

Иллюстрация/vesti.ru

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 7 июнь куни Ленинград вилоятида қурилаётган объектда яшин уриши натижасида Ўзбекистон фуқароси 11.02.1995 йилда туғилган Зуҳриддин Рашид ўғли Юсупов вафот этди.
Бош консулхона ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказаётган Сосновоборск туманлараро тергов бўлими билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангельск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин:  +7-965-029-41-49.
2030views0replies
0

Изоҳлар