Жамият

Прокуратура «Oqtepa lavash»даги оммавий заҳарланиш бўйича жиноят иши қўзғатди

“Grand Azia Plus” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Прокуратура «Oqtepa lavash»даги оммавий заҳарланиш бўйича жиноят иши қўзғатди
Фото:UzNews.uz

7 июнь куни Тошкент шаҳар прокурори томонидан “Grand Azia Plus” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Бош прокуратура хабарида қайд этилишича, 4-7 июнь кунлари Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи жами 49 нафар фуқаролар “овқатдан токсикоинфекция” ташхиси билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти, 2 ва 5-сонли юқумли касалликлар шифохоналарига ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширувда, ушбу фуқаролар шифохонага мурожаат қилишидан аввал Учтепа тумани, Лутфий кўчаси, Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси, 7б-уй ҳамда Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 21-уйда жойлашган “Оқтепа лаваш” (“Grand Azia Plus” МЧЖ) умумовқатланиш тармоғининг учта шаҳобчаларида тез тайёрланувчи таомларни (“сендвич”, “лаваш” ва “пицца”) истеъмол қилганликлари аниқланган.

 

Ҳозирда жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар3874(+31)
Соғайганлар3084(+70)
Вафот этганлар16(+0)
Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар3874(+31)
Соғайганлар3084(+70)
Вафот этганлар16(+0)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ