1 июнь куни Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида йўловчилар ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди, дейилади ИИВ хабарида.
28 ёшли Д.Т. «Nexia» русумли автомашинани ҳайдаб кетаётган вақтида автомашинанинг орқа томон ғилдираги ёрилиб кетган ва бошқарувни эплай олмай юк автомашинасига урилган.
Автомобилда йўловчилар У.Ф. ва Б.М.лар бўлишган. У.Ф. воқеа жойида вафот этган.
Ҳайдовчи Д.Т. ва яна бир йўловчи Б.М. тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Б.М. касалхонада вафот этган.