Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Аёлини пичоқлаб ўлдирган эркак озодликдан маҳрум этилди

Шаръий никоҳда бўлган аёлини пичоқлаб ўлдирган фуқаро 11 йилга озодликдан маҳрум этилди.

1788views0replies
0

UzNews.uz

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг ўз биносида очиқ суд мажлисида шаръий никоҳида бўлган хотинини ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилди.
Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи Т. Адилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2018 йил 15 декабрь куни соат 23:50 ларда 2013 йилдан 2018 йилнинг октябрь ойига қадар Навоий шаҳрида шаръий никоҳда бирга эр-хотин сифатида яшаб келган фуқаро С. Олимовани аввалдан ўрталарида келиб чиққан низони ҳал қилиб олиш ва уни яна эр-хотин сифатида бирга яшаш масаласида ўзаро гаплашиб олиш баҳонасида Навоий шаҳар, Низомий кўчасида жойлашган “Анҳор” кафеси ёнига чақириб, уни Кармана тумани, “Каловат” МФЙ ҳудудидаги “Кармана-Қиёт” фермер хўжалиги экин майдони ёнидан ўтган маҳалла ички кўчасига қадар пиёда С. Олимова ўзи билан  олиб келган пиво ва коньяк спиртли ичимликларини биргаликда истеъмол қилиб боришган.
Фуқаро С. Олимова Т. Адилов билан бирга эр-хотин сифатида яшашни ҳохламаслигини, ундан кўнгли совигани ва унга хиёнат қилган  ҳолда бошқа бир эркак билан яқиндан алоқада бўлиб келаётганини юзига очиқдан-очиқ маълум қилгани натижасида Ғ. Қўзиевнинг С. Олимовага нисбатан юзага келган нафрати замирида бу қилмишлари учун уни ўлдиришини билдириб, огоҳлантиришига қарамасдан С. Олимова Ғ. Қўзиевнинг рашкини келтирувчи ва унга нисбатан ҳақоратли сўзларни айтишдан тўхтамасдан “Кармана-Қиёт” фермер хўжалигининг экин ери майдони томонга қочган.
Т. Адилов С. Олимовани уни камситиб, ҳақорат қилганидан ғазабланиб, эгнида бўлган қишки кийимининг чўнтагида доимий олиб юрувчи кичик ҳажмли йиғма пичоғи билан С. Олимовани қасддан ўлдириш мақсадида уни “Кармана-Қиёт” фермер хўжалининг экин ери майдони четидаги ариқ ёнига қадар таъқиб қилиб, уни ерга йиқитиб олиб, ёнида бўлган пичоқ билан С. Олимованинг бўйин соҳасидан кесиб  уни қасддан ўлдириб, воқеа жойидан яширинган.
Судланувчи эълон қилинган айбга қисман иқрорлик билдириб, Навоий шаҳар ИИБга бориб содир қилган жиноятини уларга маълум қилгани ҳақида кўрсатма бериб, содир этган қилмишидан пушаймонлигини билдириб кечирим сўраб адолатли қарор чиқаришни сўради.
Судланувчи Т. Адиловнинг содир этган жиноий ҳаракати ўзининг айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатмасидан ташқари, жиноят ишида текширилган далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топди.
Суд, ишнинг барча ҳолатларини синчковлик билан ўрганиб, далилларга баҳо бериб, Т. Адиловни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топиб, унга шу модда билан 11  йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Шуҳрат Камолов, жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси ўринбосари
1788views0replies
0

Изоҳлар