Жамият

Ўзбекистондаги илк АЭС қаерда қурилиши маълум бўлди

АЭС қурилиши учун мақбул жой сифатида Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдон танланди.

Ўзбекистондаги илк АЭС қаерда қурилиши маълум бўлди
Фото:Ўзатом

2018 йилнинг августидан шу йилнинг март ойига қадар АЭС қурилиши учун ажратилган тахминий майдонларда муҳандислик-тадқиқот ишларининг биринчи босқичи амалга оширилди Хусусан, мазкур йўналишдаги ишлар Навоий ва Бухоро вилоятларининг Тўдакул сув омбори яқинидаги 4та, Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли атрофида жойлашган 3та майдонда олиб борилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

"Тадқиқотлар натижалари, муҳандислик-техника ва иқтисодий аҳамияти ҳамда  Ўзбекистон Республикаси ҳудудида АЭС қурилишини  амалга ошириш лойиҳасини назорат қилувчи Республика ишчи гуруҳининг қўшма мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш Агентлигининг илмий – техник ва экспертлик кенгаши қарори, шунингдек, мутахассиссилар, халқаро экспертлар хулосаларига асосланиб, АЭС қурилиши учун мақбул жой сифатида Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдон танланди", - дейилади хабарда.

Ҳозирги кунда танланган майдонни тасдиқлаш ҳамда лицензиялаш борасида муҳандислик тадқиқот ишларининг иккинчи босқичи давом эттирилмоқда.

 

Бундан ташқари, лойиҳани амалга ошириш ишларини жадаллаштириш ва  лойиҳавий ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида, жорий йилнинг 17 май куни “Росатом” давлат корпорациясининг муҳандислик бўлимига тегишли “Aтомстройэкспорт” АЖ билан техник лойиҳани ишлаб чиқиш учун муҳандислик-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича шартнома имзоланди.

 

Мазкур жараённинг дастурини ишлаб чиқиш ҳамда ходимлар ва техника мобилизацияси бўйича ишлар бошлаб юборилган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ