Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Россияда содир бўлган ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди (рўйхат)

Spark автомобили ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлган, яна икки нафари эса шифохонага ётқизилган.

3570views0replies
0

Гибдд.рф

25 май куни Мордовия Республикаси (Россия) ҳудудидан ўтадиган М5 «Урал» трассасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси кетаётган "Chevrolet Spark" автомобили йўлнинг қарама-қарши йўналиш қисмига ўтиб кетиб қаршисидан келаётган "MAN" русумли юк машинасига урилиб кетди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Натижада 57 ёшли ҳайдовчи Носиржон Тошмуродович Дадахонов ва 28 ёшли йўловчи Дилшодбек Турсунбек ўғли Жамолиддинов олинган жароҳатдан воқеа жойида вафот этган.
Фуқаролар 50 ёшли Абдуғаффор Абдужабборович Қодиров ва 49 ёшли Абдиқодир Абдумаликович Холиқов Зубова Поляна туман шифохонасига жароҳат билан ётқизилган. Уларнинг ҳолати, тиббиёт ходимлари берган маълумотга кўра, оғир барқарор.
Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳукумат органлари билан алоқа ўрнатилган ва вазият назоратга олинган.
3570views0replies
0

Изоҳлар