Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда 15 минг долларга “Фарҳод деҳқон бозори”дан жой таклиф қилган эркак қўлга олинди

Эркак икки тадбиркорга Учтепа туманидаги “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ бозори ҳудудидан савдо қилиш учун 15 000 АҚШ доллари эвазига жой таклиф қилган.

2060views0replies
0

Foursquare

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан бозордаги жой учун пора олган эркак ашёвий далиллар билан ушланган, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Фуқаро М.М. 15 000 АҚШ доллари эвазига тадбиркорлар К.Ю. ва А.Ш.ларга Учтепа туманидаги “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ бозори ҳудудидан савдо қилиш учун жой таклиф қилган.
Бундан ташқари, М.М. икки нафар фуқаронинг хорижда ўқиганлиги ҳақидаги дипломларини нострификация қилиб бериш эвазига фуқаро А.Ш.нинг 1.800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
"Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти органлари томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарларнинг нарх-навосини сунъий оширилишинг олдини олиш, ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш, тадбиркорларни бозорларга эркин кириб келиши, уларга жой ажратилишидаги коррупция ҳолатларини аниқлаш борасида тегишли чоралар кўрилмоқда", - дейилади Бош прокуратура хабарида.
2060views0replies
0

Изоҳлар