Излаш
RUUZ

Жамият

Сеулдаги ёнғинда жароҳат олган иккинчи ўзбекистонлик талаба касалхонада вафот этди

22 ёшли Мутал Юлдашев иккинчи даражали куйиш жароҳатлари натижасида Сеулдаги “Ҳанил” шифохонасида вафот этди. Аввалроқ у билан бир уйда яшаган Фарруҳ М. вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

4329views0replies
0

vmeste.kr

19 май куни 9 майда содир бўлган ёнғин оқибатида куйиш жароҳатларини олган Ўзбекистон фуқароси Мутал Юлдашев “Ҳанил” шифохонасида вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирги пайтда марҳумнинг жасадини отаси Мухтор Юлдашев ва акаси Фарҳод Юлдашев ҳамроҳлигида Сеул шаҳридан Тошкентга жўнатишда ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Мутал Юлдашевнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Эслатиб ўтамиз, 9 май куни ичида ўзбекистонлик талабалар 1997 йилда туғилган Мутал Ю. ва 1996 йилда туғилган Фарруҳ М. бўлган Сеул шаҳридаги уйда ёнғин содир бўлган. Натижада Ф. Муминов воқеа жойида вафот этган. М. Юлдашев касалхонага ётқизилган.
4329views0replies
0

Изоҳлар