Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон бош консулхонаси ҳамюртимизга иш берувчи томонидан олиб қўйилган паспортини қайтаришга ёрдам берди

Владивосток шаҳридаги колбаса цехида ишлаб юрган Ўзбекистон фуқаросига иш ҳақини тўламай, поспортини қайтариб беришмаган.

2322views0replies
0

mvestnik.ru

27 апрель куни мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги бош консулхонасига иш ҳақи ва паспортини қайтаришда ёрдам сўраб Ўзбекистон фуқароси У.Абдувалиев мурожаат қилган. Бу ҳақда  UzNews.uz'га Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида маълум қилишди.
Аниқланишича, ушбу фуқаро 2018 йил ноябрь ойида Амур области келиб ишга жойлашган ва жорий йилнинг март ойига қадар ҳеч қандай муаммога дуч келмаган. Лекин март ойида иш берувчи билан келишмовчилик туфайли унга ойлик тўлашмаган, паспортини қайтариб беришни рад қилиб, ўз ҳаракатларини меҳнат патенти расмийлаштирилгани учун У.Абдувалиевнинг қарздор эканлиги билан изоҳлашган.
Бир неча марта музокаралар ўтказиб, бош консулхона мазкур масалани ижобий ҳал этишга муваффақ бўлди.
Натижада У.Абдувалиевга паспорти ва ушлаб қолинган иш ҳақи қайтарилган ва у 10 май куни тунда ватанга йўл олган.
2322views0replies
0

Изоҳлар