Жамият

Фото: Қудратли техникалар беллашуви якунланди. Ғолиблар номи маълум бўлди

5 май куни “Чирчиқ” полигонида Мудофаа вазирлиги миқёсида беш кундан буён ўтказиб келинаётган танк биатлони мусобақасининг финал босқичи якунига етди.

Фото: Қудратли техникалар беллашуви якунланди. Ғолиблар номи маълум бўлди
Фото:Мудофаа вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, танк биатлони мусобақаси “Хотира ва Қадрлаш куни”га бағишланган бўлиб, 5 кун давомида ўтказилган.

 

Унда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда фахрийлар кенгаши вакиллари ва минглаб юртдошларимиз иштирок этди. Тантанали маросимда сўзга чиққан мудофаа вазири мазкур беллашув ҳарбий хизматчилар ўртасида мусобақадошлик, ўзаро жипслик ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, уларнинг касбий малака ва маҳоратини юксалтиришга хизмат қилишини айтиб ўтди. Шунингдек, йиғилганларни яқинлашиб келаётган “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан муборакбод этиб, танк биатлони мусобақаси иштирокчиларига шиддатли баҳсларда омад тилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Шундан сўнг 1,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 100 га яқин Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ва бугунги қуролланишда турган замонавий ҳарбий техника ва 15 дан зиёд вертолёт иштирокида байрамга бағишлаб парад ўтказилди.

 

Парад давомида десантчилар қарийб 2000 метр баландликдан парашют ёрдамида сакради.

 

Ҳарбий парад якунлангач, танк биатлони мусобақасининг сўнгги беллашуви бошланди. Т-62, Т-64 ва Т-72 танклари “Қудратли техникалар жанги”ни ўтказишга мўлжалланган ва халқаро стандартларга мос бўлган махсус майдондан старт олди. Мусобақа иштирокчилари сунъий ҳовуз, миналаштирилган ва манёвр бажариш майдони, танкка қарши чуқур, қўрғон, эскарп (танкка қарши девор), коллеяли кўприк макети ва бошқа тўсиқлардан иборат умумий узунлиги 4200 метр бўлган масофани босиб ўтди.

 

Мусобақа юксак савияда ўтказилиши ва ғолибларни одилона баҳолаш мақсадида биатлонни малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар жамоаси кузатиб борди.

 

Нишонларни уролмаган, белгиланган тўсиқларни босиб ўтишда хатоликка йўл қўйган жамоаларга жарима айланишлари ва жарима вақтлари белгиланди. Якуний ҳисоб-китобларга кўра қуйидаги жамолар ғолиблар қаторидан ўрин олди.

 

Т-62 танк экипажлари орасида:

 

• 1-ўрин — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ;

• 2-ўрин — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ;

• 3-ўрин — Шимоли-ғарбий ҳарбий округ.

 

Т-64 (такомиллаштирилган) танк экипажлари орасида:

 

• 1-ўрин — Шарқий-ҳарбий округ экипажи;

• 2-ўрин — Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти;

• 3-ўрин — Шарқий-ҳарбий округ.

 

Т-72 танк экипажлари орасида:

 

• 1-ўрин — Тошкент ҳарбий округи экипажи;

• 2-ўрин — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ;

• 3-ўрин — Марказий ҳарбий округ.

 

Ғолиб ва совриндор жамоалар мудофаа вазири томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар, навбатдаги ҳарбий унвонлар ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бюджет енгил автотранспорт воситаларига имтиёзли равишда кредит олиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари биринчи марта 2019 йилда Халқаро армия ўйинлари (АрМИ-2019) доирасида ўтказиладиган энг нуфузли мусобақа – “Танк биатлони”да иштирок этади.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ