Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ипотека-банк: чакана банк хизматлари ривожланмоқда

Миллий матбуот марказида Ипотека-банк АТИБ раҳбарияти ва мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

5979views0replies
0

Бугун 2 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида  Ипотека-банк АТИБ раҳбарияти ва мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида “Касса хизматларини универсаллаштириш ва мижозларга янада қулайликлар яратиш мақсадида коммунал тўловлар, валюта айирбошлаш, халқаро пул ўтказмалари орқали пул маблағларини жўнатиш ёки олиш, омонатларни расмийлаштириш, пластик карталар орқали операцияларни амалга ошириш, мобил иловалар каби банк хизматлари сифатини яҳшилаш ҳамда мижозларга қулайликлар яратиш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирни "Ипотека-банк” АТИБ Бошқарув Раиси ўринбосари Маҳмуд Абдурахманов кириш сўзи билан очиб берди.
Тадбирда юртимизда олиб борилаётган изчил иқтисодий ўзгаришларда “Ипотека-банк” АТИБ нинг ҳам муносиб хизматлари борлиги алоҳида эътироф этилди.
Бугунги кунда банк хизматларини оммабоплаштириш, аҳолига универсал банк хизматларини тақдим этиш  борасида банкда бир қатор ишлар олиб борилмоқда.  Хусусан, кўрсатилаётган хизматларни электрон шаклда - Интернет орқали амалга ошириш имкониятлари кенгайтирилмоқда.
Тадбирда жисмоний шахсларга Ипотека-банк мобил иловалари орқали ўз ҳисобрақамлари ҳақида маълумот олиш, ҳисобрақамларни бошқариш, кредит қарздорлиқларини банкка келмасдан сўндириш, пластик карталар орқали хорижий валюталарни сотиб олиш, картадан-картага пул ўтказиш каби амалиётларни бажариш имконияти мавжудлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбирда сўзга чиққан Ипотека-банк” АТИБ Чакана амалиётлар бошқармаси жисмоний шахсларнинг коммунал ва бошқа тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар бўлими бошлиғи Шерзод Мадатов банк томонидан аҳолига тақдим этилаётган электрон омонат турлари, масофадан туриб бошқарилувчи омонатлар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот бериб ўтди.
Халқаро пул айланмалари тарифлари, бу борада яратилаётган қулайликлар ва имтиёзлар хусусида Чакана амалиётлар бошқармаси Халқаро пул ўтказмалари бўлими бошлиғи Хилола Абдуллаева алоҳида тўхталиб, халқаро пул айланмалари тизимида банк томонидан ўтказилаётган акциялар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Ипотека-банкда мижозларга кўрсатилаётган чакана банк хизматлари сифатини ошириш  юзасидан олиб-борилаётган чора-тадбирлар ҳамда банк томонидан таклиф этилаётган хизматлар истиқболлари хусусида берилган маълумотлар журналистларда катта қизиқиш уйғотди.
Бугунги кунга келиб, банк томонидан ўрнатилган терминаллар сони 27 580 тага етиб, банк томонидан 1,5 млн. тадан ортиқ пластик карта муомалага чиқарилди.
Бундан ташқари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Ипотека-банк томонидан турли ҳудудларга 180 дан ортиқ банкоматлар ва инфокиосклар жойлаштирилди.
Шунингдек, "Ипотека-банк" тизимида 71 та валюта айирбошлаш шохобчаси  қонунчиликда белгиланган тартиб асосида валюта маблағларини қабул қилмоқдалар, шунингдек VISA карталаридан АҚШ доллари нақд кўринишда ечиб берилмоқда.
Мижозлар эндиликда ўз маблағларини нақд кўринишда нафақат ечиб олиши балки ўз маблағларини мобил иловалар орқали Ипотека-банк “электрон ҳамён”ларидан фойдаланиб масофадан туриб бошқаришлари ҳам мумкин.
Мазкур амалиётлар бошқа банк мижозлари учун ҳам бирдек қўлланилади. Валюталарни сотиш ва сотиб олишни амалиётлари ҳам онлайн тизимда амалга оширилмоқда.
Матбуот анжумани иштирокчилари ва оммавий ахборот воситаларига мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар бердилар.
Реклама ҳуқуқлари асосида
5979views0replies
0

Изоҳлар