Излаш
RUUZ

Сиёсат

Фото: Президент Бойсунда барпо этилаётган газ-кимё мажмуаси қурилиши билан танишди

Ҳозирги кунда газ конининг 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилмоқда, “Eriell” компанияси томонидан 7та баҳолаш қудуғи бурғуланмоқда.

3526views0replies
0

president.uz

30 апрель куни Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида барпо этилаётган янги газ-кимё мажмуаси қурилиши билан танишди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Умумий қиймати 5,27 миллиард АҚШ долларига тенг ушбу лойиҳа икки босқичда амалга оширилади:
- 2018-2022 йилларга мўлжалланган биринчи босқичда йилига 5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга завод қурилади;
- 2023-2025 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичда 1,5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш ҳисобига йилига 500 минг тонна полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга газ-кимё мажмуаси барпо этилади.
Бойсун туманида бошланган ушбу лойиҳа мамлакатимизнинг жанубий ҳудудини комплекс ривожлантириш, ёқилғи-энергетика, кимё, қурилиш саноати ва транспорт инфратузилмаси корхоналари қувватларини ошириш ҳамда 2 минг 200 иш ўрнини яратиш имконини беради.
Ҳозирги кунда газ конининг 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилмоқда, “Eriell” компанияси томонидан 7 та баҳолаш қудуғи бурғуланмоқда. Объектда "Baker Hughes”, “Halliburton” ва “Schlumberger” хорижий компаниялари мутахассислари ҳам меҳнат қилмоқда.
Шавкат Мирзиёев конда ўтказилаётган геология-қидирув жараёни, уни ўзлаштириш, ташқи инфратузилмаларни ва газни қайта ишлаш заводини қуришни жадаллаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.
Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятида 900 мегаватли иссиқлик электр станцияси қуриш, вилоятда саноат соҳасини ривожлантириш, муҳандислик тармоқларини модернизация қилиш, 2019-2020 йилларда Бойсун туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, Сариосиё туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар тақдимотлари ўтказилди.
3526views0replies
0

Изоҳлар