Излаш
RUUZ

Жамият

Москва аэропортида самолётда бомба борлиги ҳақидаги хабар сабабли Тошкентга рейс кечиктирилди

Москва областидаги «Внуково» аэропортида самолёт багажидаги бомба ҳақида аноним қўнғироқ туфайли Тошкентга рейс кечиктирилди. Полиция ходимлари ва махсус ўқитилган итларга эга кинологлар юкларни қайта текшириб, портловчи моддаларни қидиришмоқда.

2691views0replies
0

Сергей Шахиджанян/kp.ru

Москва областидаги «Внуково» аэропортида самолёт багажидаги бомба ҳақида аноним қўнғироқ туфайли AZUR air авиакомпаниясининг иккита рейси кечиктирилди - Мексикадаги курорт шаҳар Канкун ва Ўзбекистон пойтахти Тошкентга рейслар кечиктирилган.
«Комсомольская правда» нашри хабарига кўра, сешанба, 30 апрелга ўтар тунда номаълум шахс аэропортга қўнғироқ қилган ва самолёт багажида портловчи қурилма яширилгани ҳақида хабар берган. Энди барча юклар қайта текширилмоқда, мутахассислар портловчи моддаларни қидиришяпти, дейилади хабарда.
2691views0replies
0

Изоҳлар