Жамият

Эркак киши қиз деб танишган одами йигит бўлиб чиқди (видео)

Эркак «Одноклассники» ижтимоий тармоғида қиз билан танишган.  «Юзма-юз» учрашув белгиланганидан сўнг, уни йигит кутиб олган.

Эркак киши қиз деб танишган одами йигит бўлиб чиқди (видео)
Фото:Видеодан кадр

Фарғонада ички ишлар органлари ходимлари товламачилик қилган фуқароларни қўлга олди, деб хабар бермоқда Semivli телеканали.

 

Эркак «Одноклассники» ижтимоий тармоғида қиз билан танишган.  «Юзма-юз» учрашув белгиланганидан сўнг, уни йигит кутиб олган. Товламачилар унинг ишқий ёзишмаларини тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан телефонини олиб қўйишган.

 

Бир қанча вақтдан кейин жабрланувчи «Одноклассники»да яна бир қиз билан танишган. Учрашувда уни яна ўша йигитлар кутиб олишган. Бу сафар улар фуқародан 800 минг сўм миқдорида пул талаб қилишган.

 

Бу сафар жабрланувчи ички ишлар органларига мурожаат қилган. Тезкор тадбирлар натижасида товламачилар қўлга олинган.

фикрлар
Jaxongir Majitov
24 апрел, 15:52
Буям "Талант" бир марта эмас икки маротаба битта тузокка тушиш.
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ