Излаш
RUUZ

Жамият

Мусулмонлар идорасида жанжал қилган эркаклар ДХХ тергов ҳибсхонасига юборилди

Апрель ойининг бошида Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида тўполон қилган икки нафар эркак Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. Уларнинг телефонидан экстремистик материаллар топилган.

2517views0replies
0

Facebook/Коллаж UzNews.uz

Тошкент шаҳар ички ишлар Бош Бошқармаси томонидан фуқаролар 1975 йилда туғилган Каримов Рустамбек Абдурашидович ва 1971 йилда туғилган Астанов Тулкун Ташмурадовичга нисбатан тўпланган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига тақдим этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Мазкур материаллар ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ДХХнинг Тергов Бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада Р.Каримов ва Т.Астановга тегишли мобил телефонлар хотираларида мамлакатимизда фаолияти таъқиқланган экстремистик ташкилотларга тегишли ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар мавжудлиги аниқланди, дейилади хабарда.
Р.Каримов ва Т.Астановнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби мавжудлиги инобатга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддасига асосан мазкур шахслар ушланиб, ДХХ тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, 8 апрель куни мазкур шахслар қўпол равишда муфтий Усмонхон Алимов билан учрашув ташкиллаштириб беришни талаб қилишган.  Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларни чақиришга мажбур бўлишган.
2517views0replies
0

Изоҳлар