Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

“Олмаота-Тошкент” автомобиль йўлида йўловчи автобуси ағдарилиб тушди - 11 киши ҳалок бўлган

20 апрель куни соат эрталабки 5да Қозоғистон жанубида йўловчи автобуси ЙТҲга учраган.  Натижада 11 киши ҳалок бўлиб, 29 нафар одам турли даражада жароҳатлар олган.

3291views0replies
0

tengrinews.kz

Қозоғистон ИИВ хабарига кўра, ҳодиса Жамбил области ҳудудида содир бўлган. Toyota Camry автомобили йўл четида тўхтаб турган юк машинасига урилган.
Йўловчи автобуси ҳайдовчиси навбатдаги тўқнашувдан қочиш учун рулни кескин бурган ва автобус ағдарилиб кетган.
ЙТҲ оқибатида воқеа жойида 8 киши ҳалок бўлган, 32 киши шифохонага олиб борилган. Олинган жароҳатлар туфайли шифохонада яна 3 киши жон берган.
Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, турли даражадаги жароҳатлар билан Ўзбекистон фуқаролари касалхонага ётқизилган:
1. Жуманиязова Марҳамат, 1996 й.т., Хива шаҳридан;
2. Аҳметов Роҳила, 1994 й.т.;
3. Жаббаров Шодлик Мақсудович, Хива шаҳридан;
4. Матжанов Отабек Абдуллаевич, 1985 й.т., Қорақалпоғистон Республикасидан;
5. Хайдаров Сардор Анорбой ўғли, 1994 й.т.,
6. Исламеддинов Абухаттар ўғли, 1997 й.т.; 
7. Муҳаммаджанов Зоводбек, 1999 й.т.
Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларининг вафот этганлиги ҳақида маълумот мавжуд эмас.
3291views0replies
0

Изоҳлар