Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда эркак 29 минг қалбаки еврони банкда алмаштирмоқчи бўлди

Фуқаро А.З. томонидан АТБ «Asaka bank»га миллий валютага айрибошлаш учун тақдим этилган 500 евролик 58 дона купюра қалбаки бўлиб чиқди.

5515views0replies
0

Иллюстрация

Департаментнинг Миробод туман бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари ҳамкорликда, банк томонидан берилган хабарга асосан ўтказилган терговга қадар текширишда, фуқаро А.З. томонидан АТБ «Asaka bank» Юнусобод филиалига миллий валютага айрибошлаш учун тақдим этилган 500 евролик 58 дона купюра, жами 29 минг евро пул маблағлари қалбаки эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
5515views0replies
0

Изоҳлар