Излаш
RUUZ

Жамият

ФҲДЁ мудираси пора олаётганида қўлга олинди

ФҲДЁ мудираси фуқаронинг фамилиясини ўзгартириб бериш учун 500 минг сўм ва канцтовар маҳсулотларини сўраган.

5178views0replies
0

UzNews.uz

Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари Урганч тумани ФҲДЁ бўлими мудираси М.А.ни пора олаётган вақтида қўлга олишди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.
Фуқаро М.А. лавозимидан фойдаланиб, фуқаро Х.К.нинг фамилиясини “Матякубова”га ўзгартириб бериш учун 300 000 сўмлик канцтовар маҳсулотларини ва 100 минг сўм пул олган.
Кейинчалик, шу хизмати учун яна 500 минг сўм сўраган фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
5178views0replies
0

Изоҳлар