Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тўрт нафар ўзбекистонлик Екатеринбургдаги ёнғин натижасида вафот этди (рўйхат)

Ўзбекистон ТИВ қурилиш жойида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари рўйхатини эълон қилди. Барча вафот этганлар Сурхондарё вилоятидан бўлишган.

3094views0replies
0

e1.ru

Екатеринбургда 17 апрелга ўтар кечаси Академик туманидаги қурилиш объектларининг бирида ёнғин содир бўлган. Натижада газдан заҳарланиб, Сурхондарё вилоятидан бўлган тўрт нафар киши вафот этган, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Ҳалок бўлганлар орасида Менгтошев Шуҳрат Уралович, 1989 й.т., Қурбонов Акбарали Саидмуродович, 1995 й.т., Зиядуллаев Улуғбек Олимжонович, 1998 й.т. ва Чориев Исроил Равшанович, 1996 й.т. бўлган.
Олинган маълумотларга кўра, кўрсатилган шахслар Екатеринбург шаҳрига 15 апрель куни ишга жойлашиш мақсадида келишган.
Айни пайтда ваколатли органлари томонидан воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун тергов олди тадбирлари бошланган.
3094views0replies
0

Изоҳлар