Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда 5 ёшли болани уриб кетиб, ЙТҲ жойидан яширинган ҳайдовчи қўлга олинди

12 апрель куни кечаси пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида “Матиз” русумли автомобиль ҳайдовчиси 5 ёшли пиёдани уриб кетди.

3581views0replies
0

Видеодан кадр

ИИББ хабарига кўра, соат 20:50дан 21:00гача бўлган вақт оралиғида Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасидаги авиакасса қаршисида “Матиз” русумли автомобилни бошқариб борган ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган.
Бола шифохонада вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, бола уйидан рухсатсиз чиқиб, серқатнов йўлни мустақил кесиб ўтмоқчи бўлган.
Тезкор тадбирлар натижасида ҳайдовчи қўлга олиниб, у – 27 ёшли Илёс И. эканлиги маълум бўлган. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг у ўз автомобилини Кўкча масжиди яқинидаги маҳаллада қолдириб, яширинишга уринган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда тергов олди текшируви олиб борилмоқда.
3581views0replies
0

Изоҳлар