Жамият

Видео: ДХХ 2,1 млн. АҚШ долларининг мамлакатдан олиб чиқиб кетилишига чек қўйди

Қорасув шаҳрида яшовчи фуқаро Ўзбекистондан ноқонуний  равишда 2,1 млн. АҚШ долларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлди.

Видео: ДХХ 2,1 млн. АҚШ долларининг мамлакатдан олиб чиқиб кетилишига чек қўйди
Фото:Видеодан кадр

ЎзА хабарига кўра, фуқаро ДХХ Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

 

Хўжаобод тумани “Мундуз” МФЙ ҳудудида “Андижон-Қорасув” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Раҳматилло Аҳмедов бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомобиль тўхтатилган.

 

Машина кўздан кечирилганда, унинг юкхонасига яшириб қўйилган 1 дона 30 литр ҳажмли елим идишда ва 2 дона целлофан пакетда жойланган жами 2 116 501 АҚШ доллари миқдоридаги хорижий валюта борлиги аниқланган.

 

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳридан бериб юборилган ушбу пулларни Қорасув шаҳрида яшовчи Раҳматилло Аҳмедов Шаҳрихон туманида кутиб олган. Мазкур катта миқдордаги хорижий валюта божхона назоратини четлаб ўтиб, қўшни Қирғизистон Республикасига чиқарилиши керак бўлган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Андижон вилоят бошқармаси томонидан жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу ишга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ
ҲОДИСАЛАР ТАРИХИ