1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
10 апрель 2019 г. 7910 2

Ўзбекистонда ҳам энди кундуз куни автомашина чироқларини ёқиб юриш шарт

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги 2019 йилнинг 9 апрель куни Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда ҳам энди кундуз куни автомашина чироқларини ёқиб юриш шарт
Фото: Sputnik

Ўзгартиришларга мувофиқ:

- светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхташ чизиғи олдида тўхтаганда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак;

- Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлари айрим йўл участкаларида ҳаракат тезлигини (тегишли йўл белгиларини ўрнатиш) пасайтиришга ваколатли;

- аҳоли пунктларида иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракатли йўлларда тўхташга рухсат этилади;

- айланма ҳаракат чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситаси айланагн кириб келаётган транспорт воситларига нисбатан устунликка эга;

- куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шарт;

- қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ овқат ва шу каби тўкилувчи товарларини ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал ёпилган бўлиши керак;

- велосипед ва мопед ҳайдашда рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш тақиқланади.

Бундан ташқари ўзгартиришлар билан 28 та янги йўл белгилари киритилди.

Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш, радар, пиёда ва велосипедчилар учун ташкил этилган йўлак каби белгилар шулар жумласидандир.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, ўзгартиришлар ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар
  • Sherzod Rasulov
    Sherzod Rasulov 10 апрель 2019 г.

    Барака топгурлар, қачондан кучга киришини аниқ ёзинглар!

  • Мойдин Алданазаров
    Мойдин Алданазаров 10 апрель 2019 г.

    Bu qoida qachondan amal qiladi?

Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар