Жамият

“GM Uzbekistan” АЖ истеъмолчилар ҳуқуқини "поймол" қилгани аниқланди

Автомобиль ишлаб чиқарувчи монополистнинг қонунга зид ҳаракатлари бартараф этилди.

“GM Uzbekistan” АЖ истеъмолчилар ҳуқуқини
Фото:Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси “GM Uzbekistan” АЖ томонидан 2018 йилда ишлаб чиқарилган 6 506 дона Нексия-3 (2-позиция) русумидаги автомобиллар комплектациясида туманга қарши олди ёриткичлар ўрнатилмаганини аниқлади.

 

Ушбу ҳолатни бартараф этиш бўйича Қўмитанинг талабига асосан бугунги кунга келиб истеъмолчиларга етказиб берилган 6037 та автомашинага туманга қарши ёриткичлар ўрнатиб берилди ва фуқароларнинг жами 2,5 млрд.сўмдан ортиқ манфаатлари ҳимоя қилинди.

 

Агар харид қилинган автотранспорт воситасида юқорида кўрсатилган нуқсонни аниқлаган бўлсангиз, у ҳолда “GM Uzbekistan” АЖга ёки Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилишингиз керак.

 

Мурожаат учун: телефон рақамларига қўнғироқ қилингиз мумкин. (78) 144-77-77, (78) 147-14-14, (71) 241-76-17

 

Бу ҳақда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ