Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Босқинчилик оқибатида эр ва хотин пичоқлаб кетилди

Пичоқ зарбидан жароҳат олган хонадон соҳиби воқеа жойининг ўзида вафот этди.

2320views0replies
0

Иллюстрация

2019 йил 8 апрель куни соат 04:00 ларда Нукус шаҳар, Тахтакўпир кўчаси 66-уйда яшовчи Д.М. (1956 й.т.) уйида юрган номаълум шахснинг овозини эшитиб, у томонга борган вақтда номаълум шахс уни қасддан ўлдириш мақсадида кўкрак қафасининг ўнг қисмига пичоқ билан бир маротаба урган.
Шунингдек, номаълум шахс Д.М. уйдагиларни ёрдамга чақирган вақтда чиқиб келган турмуш ўртоғи А.Ш.нинг (1961 й.т.) кўкрак қафасининг чап томонига пичоқ билан бир маротаба уриб, воқеа жойидан яширинган.
А.Ш. олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган, Д.М. шифохонага ётқизилиб, зудлик билан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 8 апрелда Нукус шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабарига кўра, жиноятни содир этган шахсни аниқлаш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
2320views0replies
0

Изоҳлар