Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев аграр соҳа бўйича муҳим қарорни имзолади

Президент қарори билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар солиқдан озод этилди.

3147views0replies
0

president.uz

Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, ғалла ўриш ва пахта териш техникаларини етказиб беришни молиялаштириш Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 7 йилдан 10 йилгача бўлган ва қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизидан ошмаган миқдордаги муддатли қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Маҳаллий трактор, ғалла ва пахта сеялкалари, омоч корпусларини харид қилиш учун кредит ва лизинг шартномаси бўйича фоиз харажат ставкасининг 10 фоизлик пункти миқдори бюджет ҳисобидан қопланади.
2019 йилда эксперимент тариқасида Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги пахта териш машиналари учун харажатларнинг 30 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.
“Халқ банки” ва “Микрокредитбанк”ларнинг устав капиталига йўналтирилган маблағларнинг 30 фоизи 2019 йилда маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун кредит ажратишга йўналтирилади.
2020 йил 1 январгача маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларини сотишдан тушган маблағлар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.
Қишлоқ хўжалиги техникалари учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда маҳаллийлаштиришни назарда тутувчи “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг 10 та хўжалик жамиятлари устав капиталидаги улушлари корхоналарнинг асосий фаолияти сақлаб қолинган ҳолда сотилади.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, Ҳудудий “Агросервис МТП ва МЧЖларнинг 86 та машина-трактор паркларидаги улушлари тадбиркорларга сотилади.
3147views0replies
0

Изоҳлар