Излаш
RUUZ

Сиёсат

Президент Шайхонтоҳур тумани ҳокимини ва ДСИнинг 7 нафар раҳбарини ишдан бўшатди

Видеоселектор давомида Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани ҳокимини ва ДСИнинг 7 нафар раҳбарини ишдан бўшатган.

4629views0replies
0

president.uz

Бугун, 4 апрель куни Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Давлат бюджетига тушумлар ва экспорт прогнозлари ижроси натижадорлиги ҳамда биринчи ярим йиллик учун белгиланган кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида бюджетга тушумларни таъминлашда сусткашликка йўл қўйилганлиги қаттиқ танқид остига олинган. Хусусан, Учтепа, Миробод, Бектемир, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Сергели туманларида жами тушум прогнози бажарилмаган. Шу сабабли юқорида қайд этилган туманлар солиқ инспекциялари раҳбарлари лавозимларидан озод этилган.
Бундан ташқари, ўтган йилнинг август ойидан буён Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимида ишлаган Шуҳрат Санжарович Муҳаммадхонов ишдан олинган.
4629views0replies
0

Изоҳлар