Жамият

GM Uzbekistan Lacetti автомобили учун фоизсиз муддатли тўлов эълон қилди

Компания Chevrolet Lacetti автомобилини 1 йил фоизсиз муддатли тўловга сотиб олишни таклиф қилмоқда.

GM Uzbekistan Lacetti автомобили учун фоизсиз муддатли тўлов эълон қилди
Фото:UzNews.uz

GM Uzbekistan АЖ харидорлардан келиб тушаётган талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда, “Ўзагросуғурта” АЖ  билан биргаликда Chevrolet Lacetti автомобилини 1 йил фоизсиз муддатли тўловга сотиб олишни таклиф қилмоқда.

 

Акция шартларига асосан, харидор Lacetti M/T учун 80 млн сўм, газбалон ускунали (ГБУ) Lacetti  автомобили учун 85 млн сўм бошланғич тўловни амалга ошириб, қолган суммани бир йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш имконига эга.

 

Бунинг учун харидор шартнома тузаётган вақтда “Ўзагросуғурта” мутахассислари ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 3% миқдорида молиявий хатардан ҳамда муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 1% миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради.

 

Айтиш жоизки, автомобиль тўлиқ тўлов амалга оширилмагунга қадар дилерда гаровда бўлади. Шартнома шартларига кўра, ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим. Шартнома муддати ва тўлов шартлари бузилишга йўл қўйилган тақдирда келишув бекор қилинади.

 

Автомобиль харид қилиш истагида бўлган мижозлар компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилишлари мумкин.

 

Акция 2019 йилнинг 30 апрелига қадар давом этади.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ