Излаш
RUUZ

Жамият

"Бек тўпи" бозори собиқ раҳбари Тоштурмада вафот этди

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида бозорларнинг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят иши Сарвар Каримов судялиги остида кўрила бошланган эди.

5624views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 1 апрель куни Шукрулло Эргашев судга кела олмади, сабаби у УЯ 64/61 жазони ижро этиш муассасида вафот этди.
Бош Прокуратура "UzNews.uz"га маълум қилишларича, 2019 йил 30 март куни соат тахминан 12:20 да Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББга қарашли 1-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган, 06.02.2019 йилдан бошлаб ҳибсхонанинг Даволаш-профилактик ёрдам кўрсатиш бўлимида “Юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония-2, АГ-2, қандли диабет касаллиги 2-даражаси” ташхиси билан даволанаётган махбус Э.Ш. “Ўткир миокард инфаркт, Ўткир юрак қон томир ва ўпка етишмовчилиги” ташхиси билан вафот этган.
Маҳбус Э.Ш.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этилиши устидан назорат бўйича Тошкент прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош Прокуратурадан маълум қилишларича,  судланувчининг соғлиги ёмонроқ бўлган, лекин унинг қариндошлари ёки ўзи эҳтиёт чорасини ўзгартириш, етказилган зиённи қоплаш тўғрисида тергов органи ва судга илтимоснома киритишмаган.
5624views0replies
0

Изоҳлар