Излаш
RUUZ

Жамият

Мурод Хонтўраевнинг пичоқлангани ҳолатига аниқлик киритилди

Бош Прокуратура Мурод Хонтўраевнинг шифохонага мурожаат қилганини расман маълум қилди.

4167views0replies
0

Instagram.com/kxanturaev

"UzNews.uz" бу ҳақда маълумот берган эди. Бунинг ортидан воқеага аниқлик киритилди. Бош Прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Сўрайё Раҳмонова қуйидагиларни маълум қилди.
2019 йилнинг 15 март куни соат тахминан 01-55 да, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, 04.07.1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Мирзо Улуғбек тумани “Бўз бозор” кўчаси 6-тор 3-уй 8-хонадонда яшовчи, фуқаро Хантураев Мурод Махамадусмонович Тошкент Тиббиёт Академияси 3-клиникаси Хирургия булимига “кесиб-санчилган жароҳатлари” билан мурожаат қилган.
Мазкур хабарга асосан тергов-тезкор гуруҳи томонидан, Тошкент Тиббиёт Академияси 3-клиникаси Хирургия бўлимига борилиб, М.Хантураев билан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилганида, у 2019 йил 14 март кунидан 15 март кунига ўтар кечаси яшаш манзили Мирзо Улуғбек тумани, “Бўз бозор” кўчаси 6-тор 3-уй 8-хонадон олдида ўз эҳтиётсизлиги натижасида йиқилиб тан жароҳати олганлигини, ҳеч ким билан уришмаганлигини маълум қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан 19 март куни 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
4167views0replies
0

Изоҳлар