Излаш
RUUZ

Жамият

Божхоначилар оздирувчи дори воситалари сақланган "яма"ни фош қилишди

Чегарадош ҳудуддаги хонадонда 353 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотлар сақланаётганлиги фош этилди.

3769views0replies
0

customs.uz

Давлат божхона қўмитасининг Контрбанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида дори-дармон воситаларининг яширин “омбор”и фош қилинди.
Тошкент туманининг чегарадош ҳудудида жойлашган “Ғишткўприк” маҳалласида айрим шахслар ўз хонадонларидан “яма” сифатида фойдаланишга, содда қилиб айтганда товар-моддий бойликларни ноқонуний сақлашга имкон бериб, қонунбузилиш ҳолатларига ўз “ҳисса”ларини қўшишади.
Ана шундай шахслардан бири, фуқаро У.Қ.нинг хонадони ҳам белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ерда муқаддам кичик туркумларда олиб келинган салкам 2 минг дона озиш учун мўлжалланган дори воситалари ва гигиеник воситалар тўплаб қўйилганлиги фош бўлди.
Аниқланишича 4 турдаги мазкур товарларнинг умумий қиймати салкам 353 миллион сўмни ташкил қилар экан.
Ҳозирда мазкур ҳолат буйича божхона текширувлари давом эттирилмокда.
Бу ҳақда ДБҚ Ахборот хизмати бош инспектори Ҳусан Тангриев "UzNews.uz"га маълум қилди.
3769views0replies
0

Изоҳлар