Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентдаги пичоқбозлик ўлим билан тугади

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 6-мавзесида пичоқланган йигит вафот этди.

2141views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 21 март куни тахминан 30 ёшли С.А. ўз автомашинасида таниши томонидан пичоқланди.
"UzNews.uz" нинг ишончли манбаси хабарига кўра, С.А.нинг таниши, унинг машинасига чиққан ва қисқа суҳбатда келиб чиққан келишмовчилик натижасида С.А. оёқ қисмидан пичоқланган ҳамда шифокорлар етиб келгунига қадар воқеа жойида вафот этган.
Бу ҳақда ҳозирча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари расман маълумот беришгани йўқ.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи С.А. нинг ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари ва жиноятда айбланувчи тариқасида қўлга олинган шахс ҳақида маълумот олиш учун "UzNews.uz" журналистик суриштирув олиб бормоқда.
2141views0replies
0

Изоҳлар