Излаш
RUUZ

Жамият

"Москва-Тошкент" рейсида 180 млн. сўмдан кўп тамаки маҳсулотлари тўхтатилди

Божхоначилар тамаки маҳсулотларини фош қилишди, лекин ушбу ҳодисадан "вагон эгалари" бехабарми?

1694views0replies
0

customs.uz

“Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан юртимизга кириб келган “Москва-Тошкент” йўловчи поезди божхона кўригидан ўтказилганида, фуқаро С.С. томонидан вагон ўриндиқлари ичига хуфёна тарзда моҳирлик билан яширилган қиймати 180 миллион сўмдан кўп бўлган 2930 қути тамаки маҳсулотлари ва 62 қути сақичлари борлиги фош қилинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилаётгани қўшимча қилинган.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади, хўш фуқаро томонидан олиб келинаётган кўп миқдордаги тамаки маҳслотлари ўриндиқларга жуда моҳирона жойланганига қадар ушбу вагон хизматчилари қаерга қарашди, юк олиб кирилаётганда вагонга кириш шу қадар бемалол бўлса, эртага хавфлироқ нарсалар олиб киришга уриниш бўлмаслигига ким кафолат беради.
"UzNews.uz" бу ҳолат юзасидан Божхона қўмитаси Матбуот хизматига мурожаат қилди ва журналистик суриштирув ишларини давом эттирмоқда.
1694views0replies
0

Изоҳлар