Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида «Nexia» зовурга ағдарилиб кетди: бир киши вафот этган

22 март куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида содир бўлган ЙТҲда йўловчи вафот этди.

6042views0replies
0

maps.me

ИИВнинг хабарига кўра, фуқаро Д.Т. “Нексия” русумли автомашинани “Янгибозор-Истиқлол” йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги зовурга ағдарилиб кетган.
Натижада автомашина йўловчиси С.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва ҳайдовчи ҳамда яна 2 нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
6042views0replies
0

Изоҳлар