Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг янги Президентини табриклади

20 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Касим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

3604views0replies
0

president.uz

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Касим-Жомарт Токаевни Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига киришгани муносабати билан самимий табриклаб, давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятида муваффақиятлар тилаган.
Давлатимиз раҳбари бу Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг, бутун Қозоғистон халқининг янги Президентга ишончи юксак эканининг навбатдаги ёрқин далили эканлигини таъкидлади.
Қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари изчил мустаҳкамланаётгани, стратегик шериклик муносабатлари янги босқичда ривожланиб, кўп қиррали амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилган.
Мулоқотда давлат раҳбарлари олий даражада эришилган келишувларни кенг миқёсда амалга ошириш муҳим эканини қайд этганлар. Минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Қозоғистон Республикаси Президенти Касим-Жомарт Токаев самимий тилаклар учун чуқур миннатдорлик билдириб, олий даражадаги фаол мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини таъкидлаган.
Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари баҳор айёми – Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ишонч руҳидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги, бутун минтақа тинчлиги ва равнақи йўлида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш борасида интилишлари қатъий эканини тасдиқлаганлар.
3604views0replies
0

Изоҳлар