Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Мираброр Усмонов оиласига таъзия билдирди

Бугун, 15 март куни Президент Шавкат Мирзиёев марҳум хонадонига ташриф буюриб, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.

3518views0replies
0

president.uz

Ташриф давомида Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди. Президентимиз марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати..
"Мираброр Усмонов мустақиллигимизнинг оғир-енгил кунларини тортган, халқимизга, Ватанимизга катта хизматлар қилган улуғ инсон эди. Одамларга қўлидан келганча яхшилик қиларди. Оиласига, юртига, давлатга садоқатли эди. Кейинги пайтларда соғлиги яхши бўлмаса ҳам Сенатнинг ҳамма мажлисларида қатнашишга ҳаракат қилди, фойдам тегсин дерди", – деган давлатимиз раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 март куни 71 ёшида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг собиқ раиси, сенатор Мираброр Усмонов вафот этди.
У ўз вақтида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерациясини бошқарган.
3518views0replies
0

Изоҳлар