Жамият

Президент “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди

14 март куни Шавкат Мирзиёев “Humo Arena” муз саройи ҳамда Tashkent City халқаро бизнес марказига ташриф буюрди.

Президент “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди
Фото:president.uz

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлатимиз раҳбари дастлаб Tashkent City халқаро бизнес марказига ташриф буюриб, конгресс-холл ва беш юлдузли меҳмонхона барпо этилиш жараёни билан танишган.

Мазкур иншоотлар қурилиши ўтган йил март ойида бошланган бўлиб, бугунги кунда муҳташам конгресс-холл ва 21 қаватли меҳмонхонанинг бетон-каркас ишлари ниҳоясига етган. Ҳозирда металл конструкциялар ва коммуникацияларни монтаж қилиш, том ёпиш, ташқи пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шавкат Мирзиёевга конгресс-холлнинг фасади, хоналари ва йўлакларининг кўринишига доир лойиҳалар намойиш этилган.

 

Шавкат Мирзиёев конгресс-холлнинг асосий зали, ҳар бир хонасини кўздан кечириб, уларнинг қандай безатилиши ва жиҳозланиши, меҳмонлар учун қандай шароитлар яратилиши билан қизиқган. Халқаро саммитлар чоғида кўплаб делегациялар қатнашишини инобатга олиб, юкори мартабали меҳмонлар ва иштирокчиларнинг ҳаракатланиши, икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиши, дам олиши учун кенг қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди. Конгресс-холлнинг биринчи қавати замонавий дизайнда, иккинчи қавати эса классик услубда бўлиши зарурлигини таъкидлаган.

Шунингдек, мазкур конгресс-холл ёнида қурилган меҳмонхонага оид лойиҳалар ҳам намойиш этилган.

Шундан сўнг Президент Tashkent City яқинида қад кўтарган “Humo Arena” муз саройида олиб борилаётган сўнгги пардозлаш ишларини кўздан кечирган.

Президентимиз мажмуадан самарали фойдаланиш, оммавий тадбирлар вақтида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, иншоот атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ