Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур қарор Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилиши муносабати билан қабул қилинган.
Ҳаракатланиш чекланган кўчалар рўйхати:
- Бешёғоч кўчасининг Фуркат кўчасидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисми;
- Олмазор кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми;
- И.Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисми;
- Қоратош кўчасининг Бунёдкор кўчасидан 1-шаҳар шифохонасигача бўлган қисми.