Излаш
RUUZ

Спорт

Отабек Умаров раҳбарлик лавозимига сайланди

Бугун, 7 март куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон триатлон федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. 

3356views0replies
0

Унда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбарияти ва мутасаддилари, ҳакамлар, спортчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Дастлаб Ўзбекистон триатлон федерацияси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» амалий спорт турлари маркази директори Шавкат Исматуллаев ҳисобот берди.
Сўнг кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала федерация раиси ва унга биринчи ўринбосар сайлаш жараёнига ўтилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси лавозимга Отабек Муҳаммадалиевич Умаров номзоди илгари сурилди.
Конференция иштирокчилари бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар. Шу тариқа, О.Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси лавозимига сайланди. Қолаверса, О.Умаровнинг биринчи ўринбосари лавозимига собиқ спортчи, триатлон бўйича кўплаб халқаро мусобақалар иштирокчиси, ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган Фаррух Носиров номзоди илгари сурилиб, бу инсон ҳам бир овоздан янги лавозимга сайланди.
“Менга мана шундай имконият берилганидан мамнунман. Юртимизда триатлон спортини ривожлантиришга, унинг оммавийлигини таъминлашга бор куч-ғайратимни ишга соламан. Юртимизда истеъдодли спортчилар кўп. Ўйлайманки, уларни саралаб олиб, жаҳон ареналарида муносиб иштирок этишлари ва совриндорлар қаторидан жой олишларида тажрибам ас қотади. Биз келажакда Токио Олимпиадасига йўлланма олибгина қолмасдан, совриндорлар қаторидан жой оладиган атлетлар тарбиялашга ваъда берамиз”, – дейди Фаррух Носиров.
Йиғилиш давомида МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов ҳам триатлон спортининг фаолиятига тўхталиб ўтди.
3356views0replies
0

Изоҳлар