Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Уч кундан буён қидирилаётган йигитнинг машинаси топилди, ўзидан эса дарак йўқ

Фарғоналик йигит ўз автомашинасида 2019 йилнинг 4 март куни уйидан чиқиб кетгани ҳолда бедарак йўқолган. 

3545views0replies
0

Иллюстрация

2019 йил 6 март куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи Ёрқинжон Омонбоев ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 4 март куни бирга яшовчи ўғли 22 ёшли Жасурбек Даминов бошқарувидаги давлат рақами 40 U 050 QA бўлган “Ласетти” автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Қўқон шаҳар Чархий кўчаси 2-уй олдида жойлашган автомашиналарни ювиш шаҳобчасидан техник соз ҳолда топилган. Ж.Д.ни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, агар орангизда кимда-ким ушбу шахс ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органлари ходимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бу ҳақда хабар бермоқда.
3545views0replies
0

Изоҳлар