Излаш
RUUZ

Сиёсат

Президент ташрифидан сўнг Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг собиқ ўринбосари Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

3624views0replies
0

prokuratura.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2019 йил 4 мартдаги буйруғига асосан Раҳматов Рашид Насруллоевич Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Бу лавозимда у ўз хизмат вазифасини бажаришда турли камчиликларга йўл қўйган Улуғбек Тошевнинг ўрнини эгаллаган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, Рашид Раҳматов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Навоий шаҳар прокуратурасида бошлаб, Навоий вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Бухоро шаҳар прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимларида фаолият юритган.
2018 йилнинг ноябрь ойидан шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
3624views0replies
0

Изоҳлар