Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент шаҳрининг логотипи тасдиқланди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши пойтахт логотипини тасдиқлади.

3654views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши ўзининг қарори билан пойтахт брендини тасдиқлади, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда ҳокимлик қошидаги Жамоатчилик кенгаши томонидан ўтказилган танлов натижасига кўра, шаҳарнинг очиқ турган олтин дарвозалари ва мовий осмони билан биргаликда “Т” ҳарфини ифодалаган рамз энг мақбул деб топилган.
Янги логотипдан Ўзбекистон ва хорижда ўтказиладиган туристик кўргазма ҳамда савдо ярмаркаларида, туристик объектларда, харита, босма ва электрон нашрларда; сайёҳлар учун мўлжалланган эсдалик совғалари, либос ва бошқа маҳсулотларда, шунингдек, Тошкент шаҳри туризмига бағишланган реклама, видеоролик, кўрсатувларда фойдаланиш мумкин.
Бир неча ой мобайнида ишлаб чиқилган бренд “Тошкент — умумий уйимиз” ғоясига асосланган.
Лойиҳа мақсадига биноан, пойтахтга инвестицияларни жалб этишни ошириш, Марказий Осиёдаги ҳудудлар ўртасида ҳаёт кечириш, инвестиция ва туризм учун энг қулай бўлган минтақа сифатидаги Тошкентнинг ижобий қиёфаси белгилаб олинган.
3654views0replies
0

Изоҳлар