Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев ташриф давомида ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиб, янги лойиҳаларни белгилайди.
Бундан ташқари, ташриф доирасида янги саноат корхоналари, энергетика ва туризм объектлари билан танишиш режалаштирилган.