Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон билан Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилган.

2928views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилган.
Банк-молия соҳасини ривожлантириш, тадбиркорлик ва иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлаш, давлат корхоналари ва агросаноат комплексини ислоҳ этиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳим экани алоҳида таъкидланган.
Иқтисодий кенгаш доирасида узоқ муддатли ҳамкорлик дастурини биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Жаҳон банки вице-президенти Сирил Мюллер давлатимиз раҳбарига самимий қабул ҳамда Ўзбекистонда банк лойиҳаларини амалга оширишга қаратилаётган эътибор учун миннатдорлик билдирган.
Жаҳон банки Ўзбекистон ва бутун минтақанинг барқарор тараққиётига кўмаклашиш мақсадида мамлакатимиз билан ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёрлиги таъкидланган.
2928views0replies
0

Изоҳлар