Излаш
RUUZ

Жамият

ОТМга кириш имтиҳонларида синовларни 5та фан бўйича жорий этиш таклиф этилмоқда

2020/21 ўқув йилидан бошлаб барча абитуриентларнинг она тили, тарих, математика ва 2та ихтиёрий фандан имтиҳон топшириши ражалаштирилмоқда.

21107views0replies
0

ЎзМАА

Бу ҳақда ДТМ бошқармаси раҳбари Севара Зуфархўжаева Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳаси бўйича Давлат тест маркази ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Севара Зуфархўжаеванинг сўзларига кўра, абитуриентлар тест фанлари мажмуасини икки бўлимга ажратиб, яъни 3та мажбурий она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика ҳамда ўқиш йўналишига қараб 2та ихтиёрий фандан имтиҳон топшириши назарда тутилмоқда.
Ҳозирда шу кузда жамоат муҳокамасига тақдим этиладиган ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
21107views0replies
0

Изоҳлар